Warning: mail() has been disabled for security reasons in /home/xorezms/public_html/uz/blocks/ctrl.php on line 23
«Xorazm viloyat sinov va sertifikatlash markazi» Davlat Korxonasi

«Илмий ишлаб чикариш маркази» ташкил килиниши буйича

07.07.2017

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Кукон, Ургут, Гиждувон,Хазорасп эркин иктисодий худудини ташкил ?илиш тугрисида» ги ПФ-4931-сонли Фармонига асосан Питнак шахрида «Узстандарт» агентлиги Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси филиали сифатида «Илмий ишлаб чикариш маркази» ташкил килинди. - Шунингдек стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, метрология ва махсулотларни халкаро талаблар даражасида экспорт килиш масалаларида амалий ва маслахат хизматлари курсатишга барча шароитлар яратилди. Хозирги кунда хукуматимиз томонидан ишлаб чикаришга яратилаётган кенг имкониятлар, кулай тадбиркорлик мухити, ишлаб чикариш салмогининг ортишига, хорижий инвестицияларнинг кўпайишига, кўшимча иш ўринлари яратилишига, ички ва ташки бозорда истеъмолчини кониктирадиган, ракобатбардош ва сифатли махсулотларнинг ортишига сабаб бўлмокда. - Иктисодиётимиз ривожининг мухим йўналишларидан бири Юртбошимиз таъкидлаганларидек бу махсулотларни жахон стандартлари талаблари даражасида ишлаб чикаришни амалга ошириш ва экспортга махсулот етказиб бериш хисобланади. Янги ташкил килинган «Илмий ишлаб чикариш маркази» Хазорсп ЭИХ да барпо килинаетган ишлаб чикариш корхоналарига стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, метрология ва махсулотларни халкаро талаблар даражасида экспорт килиш масалаларида амалий ва маслахат хизматлари к?рсатиш марказнинг асосий вазифаларидан бири хисобланади. Хоразм ССМ ДК нинг илмий ишлаб чикариш маркази асосий вазифалари килиб куйидагилар белгиланган: 1. ЭИЗ да ташкил килинган ИИЧМ «Ўзстандарт» агентлиги Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази ДК филиали сифатида ташкил килинди: 2. Марказ халкаро стандартлар бўйича махсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштиришни амалга оширади. 3. Ишлаб чикарилган махсулотларни ёрликлаш, кадоклаш, юклаб жунатиш масалалари буйича маслахат хизматларини бепул амалга оширади : 4. Марказ ЭИЗ даги корхоналар учун менеджмент тизимларини жорий килиш ва сертификатлаштиришни амалга оширади: 5. Марказ ЭИЗ даги корхоналар учун менеджмент тизимларини жорий килиш ва сертификатлаштириш, махсулотларни сертификатлаштириш, стандартлаштириш, ишлаб чикарилган махсулотларни ёрликлаш, кадоклаш, юклаб жунатиш масалалари бўйича корхоналар мутахассислари учун ўкишлар ташкил килади: 6. Метрология сохасида ўлчовлар бирлилигини ягоналигини таъминлайди: корхоналарда ўлчов асбобларини аттестация килиш ва калибрлаш, киёслаш хизматларини кўрсатади: 7. -Техник жихатдан тартибга солиш сохасида норматив хужжатлар ишлаб чикишда катнашади. Давлат илмий-техник дастурларини ва инновацион гояларни ишлаб чикишда катнашади. Республиканинг интеллектуал имкониятларини ва илмий-техник самарадорлигини оширишда актив иштирок килади. 8. Марказ амалдаги конунчиликга мувофик тадбиркорлик субъектлари, юридик шахслар ва ташкилотлар билан ўзаро алокаларни ўрнатади. - Шу муносабат билан, 2017 йилнинг 24 июн куни соат 10-00 да Хазорасп тумани Питнак шахрида ташкил килинган Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ИИЧМ очилиши булиб ўтди. - ИИЧМ очилишида тумандаги йирик корхона ва ташкилотлар, кўшма корхоналар вакиллари, барча тадбиркорлик субъектлари, шунингдек энди тадбиркорликни йўлга кўймокчи бўлган касб-хунар колледжи талабалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. - Улар стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш сохасида Хукуматимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган кулайликлар, сохадаги ислохотлар, шу билан бирга махсулот ишлаб чикаришда, уни экспорт килишда юзага келган муаммо ва таклифлар, янги гоялар хакида фикр алмашишди. Ўзларини кизиктирган муаммоли масалалари бўйича маълумотлар олишди. Метрологик шахобча очиш буйича. Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги «Узбекистон стандартлаштириш, метрологи ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари» тугрисидаги ПК-2935-сонли карори ижросини таъминлаш максадида, вилоят марказидан узокда жойлашган Хазорасп туманининг Питнак шахрида ахоли ва тадбиркорлик субъектларига кулайлик яратиш максадида маъиший газ , электр ва сув хисоблагичларини киёслашга кабул килиш шахобчаси биноси тулик таъмирдан чикарилиб ишга туширилди. - Мазкур шахобчада Питнак шахри, Саримой посёлкаси ва Тупроккалъа массивида истикомат килаётган жами 10592 та хонадонларга урнатилган маъиший хисоблагичларни киёслаш хизмати кузда тутилган. Бу б?йича Хоразм ССМ ДК дан мутахассислар беркитилиб маъсул килиб тайинланди. Ушбу ИИЧМ очилиши, Хоразм вилоят хокимлиги, Хазорасп тумани хокимлиги, Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошкармаси хамда Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси томонидан ташкиллаштирилди. ИИЧМ очилиши самарали ва юкори савияда ўтиши таъминланди. Хоразм ССМ ДК Тел. (0362) 225-93-91 www.xorezmsert.uz